
МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!
Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!
‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.
‼️Бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратилган.
☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!
Ҳурматли ўқитувчилар,
Сизларда ажратилган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.
Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:
✅ ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
✅ хорижий давлатда яшаш
✅ турар жой;
✅халқаро ва ички транспорт;
✅суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.
Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.
Хўш, қизиқтирдими?
❓Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
❓Танлов шартлари;
❓Талаб этиладиган ҳужжатлар;
❓Имтиҳон муддатлари;
⏰Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.
☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
?Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.
Очиқ мулоқот 14 апрель куни
? соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади
Имкониятни қўлдан бой берманг!