
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида" низом тасдиқланган.
Унга кўра, ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик 40 фоизгача устама белгилаш мумкин.
✅Бунда педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
✅Ўқитувчи мана шу низом бўйича 50 фоиз устама олиши ҳам мумкинми?
Ҳа, мумкин. Агар педагог ходим бир вақтнинг ўзида методбирлашма раҳбари бўлса ва унинг методбирлашма фаолияти ҳам ишчи гуруҳ томонидан ижобий баҳоланган бўлса, уларга ўқитувчи сифатида олаётган 40 фоизлик устамасига қўшимча равишда яна 10 фоиз яъни, 40%+10%=50 фоиз устама тўлаб берилиши мумкин.