ФИНЛАНДИЯЛИК ЎҚИТУВЧИЛАР НАВОИЙДА ТАЖРИБА ЎРГАТЯПТИ

❇️Дунёнинг таълим энг ривожланган давлатларидан бири бўлган Финландиядан 2 нафар тренер-педагог Навоий вилоятида 20 000 ўқитувчилар орасидан танлаб олинган 50 нафар педагогга 5 кун давомида янги ўқув дастурларини қўллаш ва фаолиятга тадбиқ этиш сирларини ўргатади. Вилоят ҳокимлиги билан Фин давлати ўртасида имзоланган меморандумга кўра ўрганиш дизайнери, ўқитувчи, иш маслаҳатчиси, 25 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган Hanny Koli, таълимда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўя оладиган мутахассис, 20 дан ортиқ мамлакатларнинг олий таълим соҳасининг К 12 бўлимида ўқитувчи хизмати соҳасида тренер бўлиб ишлаган Petry Lounaskorpiлар бугундан ўз тажрибаларини ўргатишни бошлади. 

❇️Навоий давлат педагогика институти ахборот-ресурс марказида барча шароитлар яратилган аудиторияда машғулотлар олиб борилмоқда. Ўйлаймизки, бу ҳамкорлик ўз ижобий самарасини беради.