Ҳурматли рус тили фани ўқитувчилари!

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли "2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонни нотўғри талқин қилган ҳолда ижтимоий тармоқларда рус тили фани ўқитувчиларига ТРКИ С1 даражадаги сертификатга эгалик қилганлиги учун ойлик маошига 50% тўхтатилиши тўғрисида тарқалаётган хабарлар мутлақо АСОССИЗ.

Халқ таълими вазирлиги таълим тили рус тили бўлмаган мактабларда рус тили фанидан дарс бераётган ва ТРКИ С1 сертификатига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошига 50% устамалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли Қарори асосида эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 январь 2022 йилдаги "ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ги 34-сонли Қарорининг 11-бандига асосан тўлаб келинмоқда ва бу тартиб бекор бўлмаганлигини маълум қилади.

Барча ўқитувчиларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқаладиган текширилмаган маълумотларга ишонмасликларинисўраб қоламиз.

Шу ўринда ҳурматли рус тили фани ўқитувчиларига уларга ТРКИ С1 бўйича 50 фоизли устамалар ПҚ-5117-сонли Қарор асосида эмас, балки Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2022 йилдаги 34-сонли Қарорига асосан тўланилаётганлиги яна бир бор эслатиб ўтамиз.