Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори  билан Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.

Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.

? Шунингдек, Институт таклифи асосида  ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”; 

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

❗️2021/2022 ўқув йилидан Андижон давлат университетида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.