ХУШХАБАР! 7 нафар ўқувчи 7-Кавказ халқаро математика олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

11-16 март кунлари Адыгея Республикаси Майкоп шаҳрида 7-Кавказ халқаро математика олимпиадаси (СМО-2022) бўлиб ўтди. Унда 8 та хорижий давлатдан 70 нафар иштирокчи онлайн ва 19 та қўшни республикалардан 90 нафар иштирокчи масофавий тарзда иштирок этди.

Олимпиада икки турда ўтиб, унда жами 8 та масала 7 баллдан баҳоланди, ечиш учун жами 4 соатдан вақт ажратилди. Олимпиадада икки хил ёш тоифасидаги ёшлар (junior) ва катталар (senior) ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчиларимиз рўйхати билан танишинг: 

✅ Анварбек Раҳматов,?олтин медаль, Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактаби,10-синф ўқувчиси;

✅ Жасурбек Рўзибоев,? кумуш медаль, Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактаби,11-синф ўқувчиси;

✅ Искандар Бўриев,? кумуш медаль, Тошкент шаҳри, Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби,11-синф ўқувчиси;

✅ Жалолиддин Холматов,? кумуш медаль, Тошкент шаҳри, Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби,11-синф ўқувчиси;

✅ Нурмуҳаммад Отамуродов,? кумуш медаль, Бухоро вилояти, Олот тумани, 31-ИДУМ, 9-синф ўқувчиси;

✅ Озодбек Ахтамов,? кумуш медаль, Тошкент шаҳри, Ал-Хоразмий мактаби, 8-синф ўқувчиси;

✅ Мадина Суюнова,?бронза медаль, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМ 9-синф ўқувчиси;