Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.
Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.
Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.
? Шунингдек, Институт таклифи асосида ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:
● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;
● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;
● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.
❗️ Шунингдек, 2021 йил 1 декабрга қадар Мактабгача таълим инновацион кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;
Университетнинг “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиёти Бухоро вилоятидаги Мактабгача таълим инновацион кластерида ташкил этилади.