Ассалому алайкум. Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида дарс бераман. Маълумотим ўрта махсус. Кўпчилик айтишича ўрта-махсуслар энди мактабда ишлай олмас экан. Шундайми? Саволимга асосли жавоб берсангиз.
?ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 14/1-4141-сонли рақам билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастури”да ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш, 2030 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида фақат олий маълумотли педагоглар фаолият юритишига эришиш кўзда тутилган.
Мазкур дастур асосида ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар 2025 йилгача умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эга.
Бироқ ўрта махсус маълумотли пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниши лозимлиги қайд этилган.