Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.
☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
? Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
? Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
? Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланади.
❗️Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.
Шунингдек, Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилади.
Бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолияти Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этилади.