Халқ таълими вазири Қорақалпоғистондаги махсус мактаблар фаолияти билан танишди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бӯлди.

Мактаб-интернати фаолияти билан танишиб, ӯқувчилар билан суҳбатлашди. Суҳбат чоғида ўз билимларини кўрсатган ӯқувчиларга қимматбаҳо совғалар (планшет) берилди.

Кун давомида, 3-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси, хусусан бошланғич синф хоналари, спорт зали, фаоллар зали, ётоқхона ва ошхонадаги шароитлар, шундан сўнг вазир Нукус шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида бўлиб, синф хоналарининг жиҳозланиши кӯздан кечирилди.

Халқ таълими вазири мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг таълимни самарали ташкил этишдаги таклиф ва тавсияларини ўрганди. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар берди.