Мактабда танаффус нима учун керак!

 

Аслида , мактабда таълим сифатини ошириш ва ўқувчилар саломатлигини сақлаш, дарслар орасида ташкил этиладиган танаффус вақтидан унумли фойдаланишга ҳам боғлиқ бўлиб, кўп ҳолатларда , биз ўқитувчилар ва мактаб рахбарлари бунга ахамият бермаймиз.

СанПин талабларига кўра, дарслар орасида танаффуслар тўғри ташкил этилиши керак. Бу ўқувчи саломатлиги, дам олиши, бир бири билан ўзаро мулоқот ташкил этиши, дам олиши учун мухимдир.  

 Аслида, танаффус нима учун мухим?

  Белгиланган дарс машғулотининг давомийлиги (45 дақиқа) ўқувчининг қуйидаги 3 та йўналишда толиқишига олиб келади.

✔️ Биринчидан, бир жойда ўтириш натижасида, ўқувчи умуртқа сохаси ва оёқларига жиддий юклама олади. Бундай холатдан чиқиш учун, бола харакатланиши зарур.

✔️Иккинчидан, диққат ва эътибор давомийлиги узлуксиз бўлмайди. Диққатни қайта тиклаш учун ўқувчи, танаффус вақтида, харакатланган холда дам олиши керак. 

✔️Учинчидан, ўқувчи миясидаги жараёнга дам берилиши, билим олишдан кейинги қисқа дам олиш, олинган билимларни хотирада яхши сақланишига, кейинги дарсни яхши тушуниш ва ўзлаштиришига омил бўлади.

Ўқитувчи танаффус вақтида ўқувчини синф хонасида ушлаб қолиши мумкунми?

Асло йўқ. Бундай холатга йўл қўйилмаслиги керак .

Амалиётда шундай холатлар ҳам учрайдики, ўқитувчи турли ҳил сабабларга кўра ўқувчини танаффус пайтида синф хонасида ушлаб қолади. Бу мутлако мумкун эмас. Бу каби холатлар содир этилмаслиги учун мактаб рахбарияти танаффусларни тўғри ташкил этилишини доимий назоратда сақлашлари талаб этилади. Аслида, ўқитувчи дарс вақтини тўғри тақсимлаши керак. Ўзига берилган вақт давомида режалаштирган вазифаларни бажариш учун танаффус вақтидан фойдаланиши, юқорида санаб ўтилганидек, ўқувчининг етарли хордиқ чиқариб, тикланиб олишига тўсқинлик қилиш билан бирга, навбатдаги дарс тартибини бузилишига ҳам олиб келади.

Ўқувчи танаффусда синф хонасини тарк этиши керакми?

Навбатдаги дарсга ҳар тамонлама тайёр бўлишлик учун, албатта ўқувчиларга танаффус вақтида синф хонасини тарк этишлари тавсия этилади. Ёғингарчилик, совуқ ва бошқа ноқулай об-хаво шароитлари кузатилган пайтда, ўқувчилар танаффусни, бино корридорларида , фойе қисмларида ўтказишлари мумкун.

Бу вақт давомида навбатчи ўқитувчи ёки навбатчи ўқувчи томонидан синф хонасини шабодалатиш мақсадга мувофиқ хисобланади.