Кўплаб ривожланган мамлакатларда, мактаб ўқувчилари мактабга келиб, кетишларида, махсус, "school bus", мактаб автобуслари йўлга қўйилган. Масалан, АҚШ да, мактаб автобуси бўйича қаттий қоидалар белгиланган бўлиб, агарда, мактаб автобусидан ўқувчилар тушишаётган ёки аксинча ўқувчилар автобусга чиқишаётган бўлса, мактаб автобусининг ҳар икки ён томонидан, махсус "stop" белгиси автоматик равишда чиқарилади. Автобуснинг олди ва орқасидан жой олган қўш қизил чироқлар милтиллаб ёниб, ўчиб туради. Ушбу холатда тақиқловчи белги ва огохлантирувчи автобус қизил чироқлари йўлнинг ҳар иккала, қарама қарши томонидан харакатланаётган хайдовчилар учун , харакатни тўхтатишни талаб қилади. Бундай вазиятда йўлнинг ҳар иккала томонидаги автомашиналар, автобусга 18-20 метр оралиқ масофани сақлаган ҳолда тўхтаб туришлари талаб этилади.
Шуниси ахамиятлики, ушбу қоида 4 қаторли йўлда харакатланаётган автомашиналарга ҳам тегишли хисобланади. Милтиллаб ёниб ўчаётган автобус қизил чироқларининг ўчиши ва махсус "stop" белгисининг йиғилиши, бошқа транспортлар учун харакатни давом эттириш мумкунлигини англатади..