Жорий йилнинг 16 февраль куни Халқ таълими вазирлигида мутасадди ходимлар иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.
Қабул жараёнида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов фуқароларнинг устама билан боғлиқ муаммолари, ўқувчилари энг нуфузли ОТМларга кирган ўқитувчиларни рағбатлантириш масалалари билан мурожаатларни тинглаб, уларни зарур мутахассислар билан бирга ўрганиб, ижобий ҳал қилиш ҳамда кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш бўйича бир қанча топшириқлар берди.