Ўқитувчи томонидан бериладиган баъзи саволлар таълим жараёнининг самарадорлигини пасайтиради ва ўқувчиларнинг билим олиш билан боғлиқ мотивациясига салбий таъсир кўрсатади. Уларга қуйидагилар киради:
? Занжирбанд саволлар
Ўқитувчининг кетма-кет савол ёғдириши ўқувчиларга на ўйлашга, на жавоб беришга вақт беради. Бу ўқувчининг тезкорлик учун фикрламай қўйишига олиб келади.
? Чақириқ саволлар
Ўқитувчи ўқувчилардан ўзининг фикрига қўшилишларини талаб қилувчи, чақириқ шаклидаги бундай саволлар ҳам болаларнинг дарсдан безиб қолишига сабаб бўлади. Бу шаклдаги саволларнинг моҳиятида яширин тарзда ўз фикр-мулоҳазасини бошқаларга сингдириш ётади. Ўқитувчи суггестив саволлар бериш билан ўқувчидан тайёр жавобни кутиши натижасида болаларда креатив жавоб қайтариш, мавзу доирасида мустақил фикрлаш имкони бўлмайди.
? Қалбаки саволлар
Орқасида танбеҳ ёки мақтов, ирония ёки кесатиқларни яшириб юрувчи қалбаки саволлар ўқувчи руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Болада ўзига нисбат ишончсизликни кучайтиради.
? Садосимон саволлар
Кўплаб ўқитувчиларга ўқувчи берган жавобни қайтариш одат бўлиб қолган. Лекин қайтарилаётган гап савол шаклида такрорланади.
? Қопқон саволлар
Бирор ўқувчини шарманда қилиш учун берилган саволлар
? Риторик (жавоби йўқ) саволлар
Ўқитувчи саволга жавоб қайтариш учун етарли вақт бермаса у ўзи англамаган ҳолда риторик савол бераётган бўлади. Дарс давомида услуб сифатида ишлатиладиган бундай савол тингловчиларнинг эътиборини кучайтиради. Бироқ дарс давомида риторик саволларнинг меъёрдан ортиқ такрорланиши ўқувчиларнинг пассивлигига олиб келади.