Халқ таълими вазири Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаблар фаолияти билан танишди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

7 февраль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаблар фаолияти билан танишди. Дастлаб вазир Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари билан Нукусдаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида бўлиб, малака оширишга келган ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Сўнг вазир Нукусдаги “Баркамол авлод” Болалар мактабида тўгарак хоналарини кўздан кечирди ҳамда болаларни мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

Кейинроқ Республика Болалар кутубхонаси фаолияти билан танишган Бахтиёр Саидов томонидан шу ернинг ўзида фуқаролар мурожатлари тингланиб, уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли чоралар белгиланди.

Хўжайлидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабда вазир кутубхона ва ошхонани кўздан кечирди. Инглиз тили дарсида ўқувчиларнинг тил борасидаги билимларини синовдан ўтказди.