45 фоиз Жиззах вилояти ХТБ раҳбар ходимлари баҳолаш синовидан ўта олмади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

45 фоиз Жиззах вилояти халқ таълими раҳбар ходимлари баҳолаш синовидан ўта олмади, бўшайдиган лавозимлар vacancy.argos.uz’га жойланади

Жиззах вилоятида 29 нафар туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди.

Баҳолаш натижаларига кўра, 13 нафар (44,8 %) ходим баҳолаш жараёнидан ўта олмади, қолганининг натижаси ижобий бўлган.

Аввалроқ Тошкент  ва Сирдарё вилоятида  ўтказилган баҳолаш жараёни натижалари ҳақида хабар берилганди. 

Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг бўш қолган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади (https://vacancy.argos.uz/). Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Баҳолаш натижалари салбий бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос бошқа лавозимлар таклиф қилинади.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Самарқанд вилоятида ўтказилди, унинг натижалари билан яқин кунларда танишишингиз мумкин.