Халқ таълими тизимидаги бошқарув лавозимларига онлайн ҳужжат топширинг!
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Vacancy.argos.uz орқали Халқ таълими тизимидаги бошқарув лавозимларига онлайн ҳужжат топширинг!

Президентимиз ташаббусларига кўра профессионал давлат хизматчилари тизимини яратиш бўйича ишлар бошланган, шулардан бири АРГОС томонидан давлат бошқаруви лавозимларига очиқ ва шаффоф онлайн ҳужжат топшириш тизими жорий этилмоқда. Ҳозирнинг ўзида бизнинг соҳамиз бўйича 60 дан ортиқ бошқарув лавозимларига вакансияларни кўришингиз ва бевосита онлайн ҳужжат топширишингиз мумкин: https://bit.ly/3rIYTp6

Ҳудудларда бошқарув ходимларининг аттестацияси давомида ўртача ярмиси аттестациядан ўта олмаётганини инобатга олсак, вакансиялар сони яна ортиб боради. Ушбу тизим орқали бизнинг тизим бўйича ўртача 1 та вакансияга 24 та номзод топшираётган экан, марказий аппаратдаги вакансияларга эса бир ўринга юздан ортиқ номзод топширибди. Бу ҳам халқ таълими тизими меҳнат бозорида рақобатбардош иш берувчилар қаторига кириб бораётганига бир мисол. Аттестациядан ўта олмаган ходимларга адвокат бўлиб кўпгина туман, шаҳар ҳокимлари чиқишмоқда, лекин афсуски туманларда таълим соҳасида етарли малакага эга бўлмаган бошқарув ходимларини четлаштирмасак, жойларда ўзгаришлар бўлиши қийин. 

Албатта, умрида биринчи бор давлат ишига кирмоқчи бўлган, айниқса аввал чет элда ўқиган ва хусусий, нодавлат соҳаларида ишлаганларга бошида ишлаб кетишда бироз қийинчилик бўлиши мумкиндир, лекин айнан шундай инсонларда давлат ишида ҳам тезроқ карьера қилиш имкониятлари ҳозир кенг очиқ. Масалан, 4 йил аввал Мининфокомда стратегия бўлими ташкил этилганида очиқ эълон бергандик ва Кореяда ўқиган, асосан нодавлат соҳаларида ишлаган Рустам Каримжоновни очиқ танлов орқали ишга қабул қилган эдик. Мана ўтган йилдан эса у Давлатимиз Раҳбари томонидан Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. 

Шундай экан, ўз кучингиз ва қобилиятингизга ишонсангиз, ҳамда мамлакатимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга ўз хиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, марҳамат, Халқ таълими тизимидаги очиқ вакансияларга ҳужжат топширинг!