Лицензия
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

❓Кўпчилик Таълим инспекциясининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига “Айни пайтда абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётган "PROFI UNIVERSITY" нодавлат олий таълим ташкилоти дипломи юртимизда тан олинадими?" дея мурожаат қолдиришмоқда.

✅ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан "PROFI UNIVERSITY" нодавлат олий таълим ташкилотига Ҳукумат қарорида белгиланган тартибда лицензия (№ OT 0050) тақдим этилган. 

 

? "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 31-моддасида:

? давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар берилиши;

? мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берилиши белгиланган.

❗️Яъни ушбу нодавлат олий таълим ташкилоти томонидан бериладиган диплом Ўзбекистондаги бошқа олий таълим муассасалари дипломлари қаторида тан олинади.