Вакансия
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқарув ходимларидан 65 фоизи баҳолаш синовидан ўта олмади, бўшайдиган лавозимлар тўғрисида маълумот vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилади

23-24 март кунлари Сирдарё вилоятида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг иш фаолиятини баҳолаш жараёни амалга оширилди.

Баҳолаш комиссияси қарорига кўра, баҳоланган 23 нафар ходимдан 8 нафари (34,8 %) ижобий натижа кўрсатган, 15 нафари (65,2 %) баҳолаш жараёнидан ўта олмаган.

Аввалроқ Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг қарийб 43 фоизи аттестациядан ўта олмагани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, баҳолаш жараёнидан ўтмаган ходимларга уларнинг эгаллаб турган лавозимига малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси икки ҳафтадан сўнг бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилиб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос келувчи бошқа бўш (вакант) лавозимлар бўйича иш таклиф қилинади.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлимларнинг вакант бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади (https://vacancy.argos.uz/). Бунда эълон қилинган вакант лавозимларга белгиланган малака талабларига мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.