Республика бўйлаб 1-синф ўқувчиларининг
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Саводхонлик байрами” бугун пойтахтимиздаги 128- ҳамда 166- мактабларда ҳам бўлиб ўтди. 

Унда жажжи болажонлар ҳар бир ҳарф ҳақида ёд олган шеърларини тадбир қатнашчиларига айтиб беришди. Қолаверса, кўргазмали чиқишлар орқали меҳмонларга билимларини кўрсатишди.

— Болалар алифбомиздаги 29 ҳарфни бутунлай ўрганиб бўлишди. Ўзлари мустақил мутолаа қилишаяпти, ёзишаяпти. Шу ҳарфлар орқали энди улар аста-секин дунё ҳақида билимларини бойитиб боришаверади, — дейди 128-мактабнинг 1-"б" синф ўқитувчиси Дилдора Мирсагатова. 

Дарҳақиқат, митти бармоқчалари билан "Она", "Ватан", "Ўзбекистон" сингари қадри ва қиммати улуғ бўлган сўзларни ёзаётган бу йигит-қизларимиз шу юртнинг эртанги эгаларидир.