12-21 декабрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида Ўсмирлар ўртасида 18-Халқаро Табиий фанлар олимпиадаси (IJSO) бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан танишинг:
✅Абдуллоҳ Маҳмудов (Тошкент шаҳри, 81-ИДУМ ўқувчиси);
✅Ахрор Баҳодиров (Тошкент шаҳри, Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар va кимёгарлар мактаб-интернати ўқувчиси);
✅Алибек Норбутаев (Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-ИДУМ ўқувчиси)
✅Далер Раҳимов (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, 35-мактаб ўқувчиси)
✅Шахзода Ҳакимова (Тошкент шаҳри, Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар va кимёгарлар мактаб-интернати ўқувчиси)
✅Соҳибжон Дилмуродов (Тошкент шаҳри, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси)
Бу йилги олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёшларимизга омад va зафарлар тилаб қоламиз!