⏰САНОҚЛИ СОАТЛАРДАН КЕЙИН!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!
Навбатдаги мавзу: Педагог кадрларнинг аттестацияга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланади.
Унда Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси учун ўтказиладиган аттестация жараёнлари бўйича ўзларининг муҳим тавсияларини бериб, сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.
Шунингдек Очиқ мулоқот давомида мактаб ўқитувчилари учун:
✅малака синовларининг ўтказиш кунлари;
✅малака синовларининг ўтказиш тартиби;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.
Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.
?Саволларингизга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги экспертлари жавоб беради.
‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
?Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан педагог кадрларни мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун мактаблардаги АКТ хоналарида ҳам зарур шарт-шароит яратиб бериш сўралади.
Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 29 март куни ? соат 15:00 да
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!