Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи қандай ўтди?

Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди

23-24 март кунлари Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Республика босқичида ҳудудлардан 84 нафар, Президент, ижод 
ва ихтисослаштирилган мактабларини ривожлантириш Агентлиги тасарруфидаги мактаблардан 18 нафар, жами 102 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиада икки босқичда, яъни ёзма иш ва тест синови тарзида бўлиб ўтди.

Натижалардан келиб чиқиб, 1 нафар 1-ўрин, 2 нафар 2-ўрин, 3 нафар 3-ўрин ғолиблари аниқланди. 

Ғолиблар билан танишинг: 

?1-ўрин:

Ўлмасбек Худобердиев – Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси  

?2-ўрин: 

Озодбек Ахтамов – Тошкент шаҳар Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
Мадина Суюнова – Китоб тумани 1-ИДУМИ ўқувчиси

?3-ўрин:
Миршод Муҳаммедов – Шофиркон тумани 55-ИДУМ ўқувчиси;
Юсуфжон Ортиқов – Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси;
Мирсаид Рахмонқулов – Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси  

Ушбу олимпиада ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган Халқаро математика мусобақаси (IМC) учун Ўзбекистон терма жамоасига иштирокчиларни тайёрлашга хизмат қилади.