Саҳоб Арипов репититорлар ва ўқитувчилар ўртасидаги фарқни санабдилар. Қуйида Саҳоб Ариповнинг фикрларини тақдим қиламан:
1) Репетитор тайёр болани олади, мактаб ўқитувчиси эса болани унга тайёрлаб беради.
2) Репетитор пул олади, мактаб ўқитувчиси эса бепул ўқитади
3) Репетитор 10-15 та бола билан ишлайди, мактаб ўқитувчиси эса 30-35 тадан синфдаги болалар билан ишлайди
4) Репетиторда давлат таълим стандарти йўқ, мактаб ўқитувчисидан эса давлат таълим стандарти талаб этилади
5) Репетиторда ўқув режа йўқ, мактаб ўқитувчиси эса юқоридан белгилаб берилган ўқув режа асосида дарс ўтишга мажбур
6) Репетитор дарсини истаган вақтга қўяди, мактаб ўқитувчиси эса маълум бир вақтда дарсини ўтиши зарур
7) Репетитор болаларни кучли, кучсиз, ўртача билимли гуруҳларга бўлиб ўтади, мактаб ўқитувчиси эса бир синфдаги ҳар хил билимли болаларга бир хил ёндошишга мажбур
8) Репетиторни ҳеч ким текширмайди, мактаб ўқитувчисини мактаб раҳбариятидан тортиб, катта кичик текширувчилар, натижасини сўровчилар кўп
9) Репетиторга аниқ мақсадни кўзлаб мурожаат қилишади, масалан, чет элга ишга кетиш учун, чет элдаги олийгоҳга кириш учун, ўзимиздаги олийгоҳга кириш учун, бир тилни ёки фанни ўрганиш учун.
Мактаб ўқитувчиси ҳам ўқувчиси ҳам мажбуриятдан боради.
10) Репетитор талабига жавоб бера олмайдиган болани ҳайдаб юбора олади, мактаб ўқитувчисини эса бунга ҳаққи йўқ".