Диққат! Аттестация кунлари ва жойлари белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиш куни белгиланди

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагог кадрлари учун малака (тест) синовлари ўтказиш жадвали

Жорий йилнинг 31 мартидан 20 апрелига қадар умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун малака (тест) синовлари ўтказилади. 

Ҳудудларда олий ва биринчи малака тоифасига талабгор педагогларнинг малака (тест) синовлари ўтказиладиган жойлар:  

? Қорақалпоғистон Республикаси - Қорақалпоғистон давлат университети;

? Андижон вилояти -  Андижон машинасозлик институти;

? Бухоро вилояти - Бухоро муҳандислик-технология институти;

? Жиззах вилояти - Жиззах политехника институти;

? Қашқадарё вилояти - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти;

? Навоий вилояти - Навоий давлат педагогика институти;

? Наманган вилояти - Наманган давлат университети;

? Самарқанд вилояти - Самарқанд давлат университети;

? Сирдарё вилояти - Гулистон давлат университети;

? Сурхондарё вилояти - Термиз давлат университети;

? Фарғона вилояти - Фарғона политехника институти; Қўқон давлат педагогика институти;

?Хоразм вилояти - Урганч давлат университети.