Ўзбек болалар ёзувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев кеча, 21 март куни 89 ёшида вафот этди.
1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фельетонларини чоп этади. Шунингдек, “Гулистон”, “Шарқ юлдузи”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Ёш куч” журналларида, “Ёш гвардия” ва “Камалак” босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этади.
1958 йил қисқа вақт мобайнида “Ёш гвардия”, “Сир фош этилди”, “Сеҳрли қалпоқча” каби китоблари омма эътиборига ҳавола қилинди.
Кейингроқ “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби китоблари чоп этилган.