⚡️2022 йил 1 январдан педагог кадрлар аттестацияси йил давомида ўтказилади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар ва 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.