Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Унга кўра қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:
?Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;
?“Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;
?Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;
?республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.