Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш режалаштирилаётган 12-умумтаълим мактабининг бугунги аҳволи билан танишди.
Ишчи ташриф давомида вазир Шерзод Шерматов инглиз тили дарси жараёнида қатнашиб, ўқувчилар билан инглиз тилида суҳбатлашди.
Шунингдек, мактаб педагог жамоаси билан уларни таълим тўғрисида қизиқтирган саволларига жавоб берди. Мактаб шароитини ўрганиб, ўз таклифлари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, вазир Шерзод Шерматов тумандаги мукаммал таъмирлаш режалаштирилаётган “Оқбошли” овуль фуқаролар йиғинидаги 13- ва 44-умумтаълим мактабларига ҳам борди...