Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ҳукумат қарори (562-сон, 09.09.2021 й.) билан Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

? Низомга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича қуйидаги олимпиадалар ташкил этилади:

? асосий олимпиада;

? қўшимча республика олимпиадалари;

? онлайн олимпиада;

? нуфузли халқаро олимпиадалар;

? минтақавий халқаро олимпиадалар.

✅ Жумладан, асосий олимпиадалар тегишли фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда 4 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

➖ 1-босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида центябр ойида;

➖ 2-босқич – туман (шаҳар) миқёсида октябр ойида;

➖ 3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябр ойида;

➖ 4-босқич – республика миқёсида барча фанлардан апрел-май ойларида.

? Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

? 4-босқичда мактабларнинг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари қатнашади.

? Ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.

☑️ Aсосий олимпиада ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

? 3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 6 баравари;

● 2-ўрин – БҲМнинг 4 баравари;

● 3-ўрин – БҲМнинг 3 баравари.

? 4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1-ўрин – БҲМнинг 12 баравари;

● 2-ўрин – БҲМнинг 8 баравари;

● 3-ўрин – БҲМнинг 6 баравари.

? Шунингдек, 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади.

? Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.

? Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишлаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.