2021-2022 ўқув йилида “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслари Миллий телерадиокомпаниянинг алоҳида телеканаллари орқали бериб борилади.
Ушбу телеканалларни телевизордан топиш учун “автоқидирув” (автопоиск) тугмасини босиш лозим. Телеканллар рўйхатида “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар” телеканаллари пайдо бўлади.
"Онлайн мактаб" лойиҳаси орқали вақтинча мактабга бормаётган болалар дарсларини ўзлаштириб боришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу дарсларни шунингдек Халқ таълими вазирлигининг “Online-Maktab” лойиҳасининг расмий канали орқали ҳам бериб борилади.