Директор декретдан қайтган ўқитувчини ишга олмасликка ҳаққи борми?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

 

Ушбу масаланинг ҳуқуқий асоси сифатида меҳнат кодекси 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

❇️Меҳнат кодекси 234-моддасиг кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

✅Қоиданинг мазмуни шундан далолат берадики, сиз хоҳласангиз фарзандингиз 2 ёшга тўлгунча таътил олишга ҳақлисиз. Агар хоҳламасангиз унда ишга қайтишингиз мумкин.

☝️Шундай экан, сиздаги вазиятда ҳам декрет таътилидан қайтган вақтингизда сизга дарсларингиз берилиши шарт.

 

?Бироқ “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами № 3271) низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

 

?Ҳурматли устозлар, сиз бу вазиятда туман Адлия бўлимига ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз лозим.