Мактабларда ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади, вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилади.

Халқ таълими вазирлиги 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди. 

Вазирлик маълумотига кўра, фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин: 

ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;

ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;

вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.

Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.