Ўқитувчи меҳнатига қўшимча ҳақ: дафтар текширишга қанча пул тўланади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялар қаторида дарс ўтиш, ўқувчилар билан ишлаш, журнал тўлдириш билан биргаликда синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор.

Қайси фанлардан дафтар текшириш талаб этилади?

Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас. Халқ таълими вазирлиги берган маълумотга кўра,

Бошланғич синфларда: алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к)

Юқори синфларда: она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра, геометрия каби фанлардан дафтар текшириш керак бўлади.

Ушбу меҳнат эвазига ҳақ тўлаш тартиби эса «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабридаги қарори асосида амалга оширилади.

Ҳужжатга кўра, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.

Дафтар ва ёзма ишларни текширганлик учун -меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз.