❗️1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 3️⃣0️⃣ август куни якунланади!
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Бунда, 1-синфга онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёни 2️⃣9️⃣ август куни my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва ариза юбориш тўхтатилади. 

Микроҳудуддан ташқари мактабларга ариза топширган ота-оналар!

Жорий йилнинг 3️⃣0️⃣ август кунига қадар микроҳудуддан ташқари мактабга ариза топширган ота-оналарга 3700 қисқа рақамидан мактабларда мавжуд бўш ўринлар асосида мактабга бориш учун онлайн навбат ҳақидаги ?SMS-хабарнома юборилади.

?Қабул квотасига нисбатан микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари ажратилган бўш ўринлари тўлган мактабларга ариза юборган талабгорларнинг аризалари тизим томонидан автомат тарзда қайтарилишини маълум қиламиз. 

? Аризалари қайтарилган ота-оналар бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларга my.maktab.uz платформаси орқали 2️⃣9️⃣ август куни соат 18:00 га қадар қайта ариза юборишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️ 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

? mymaktab_uz