«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида умумтаълим соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилган. Натижада мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони ошган. Хусусан, 2016-2017 ўқув йилида республикадаги мактабларда 390,6 минг нафар ўқитувчи дарс берган бўлса, 2020-2021 ўқув йилига келиб уларнинг сони 507,7 минг нафарга етган.
Шунингдек, таълим-тарбия ишларини самарали олиб боришда эркак ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни ва таъсири борлиги ҳисобга олиниб, кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида 2016-2020 йиллар давомида халқ таълими тизимига 44 минг нафардан ортиқ эркак ўқитувчи қайтган.