Ўсмир ва ёшлардан иборат катта таркибдаги спортчиларимиз, шу жумладан халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 16 нафари БААда бўлиб ўтадиган Бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Жорий йилнинг 20 август куни Дубай шаҳрида старт оладиган Осиё чемпионатида терма жамоа аъзоларидан ўғил болалар 13 та вазн тоифасида, қиз болалар 10 та вазн тоифасида ринга чиқади. Яна бир аҳамиятли жиҳати, мусобақа AIBA татбиқ этаётган янги вазн тоифаларида ўтказилади.