Халқаро кимё олимпиадасида ўқувчиларимиз 1 та олтин 3 та бронза медалини қўлга киритди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди. 

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:

? Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль; 

? Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси, бронза медаль;

? Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

? Икромиддин Боймаҳаммадов – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!