Олти ой ичида эгаллаш мумкин бўлган касблар. Масофадан ишлаш ёки ўз ишингизни бошлаш имконияти билан.
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Киберспорт ўйинлари бўйича бошқарувчи, синов устаси, видео муҳаррири, веб-дизайнер — бу бир неча ой ичида эгаллаш мумкин бўлган касблар. Тажриба ва асосий маълумот талаб қилинмайди (видео ўйинлар ва техникага қизиқиш бўлса бўлди). Ушбу кўникмалар сизга масофадан ёки мослашувчан иш жадвалига эга компанияда ишлашга ёки ўз ишингизни бошлашингизга имкон беради. Қуйида сизни қизиқтириши мумкин бўлган курслар ҳақида маълумот берамиз.

Aйтиш жоиз, пандемия бутун дунёда меҳнат бозорини ўзгартириб юборди. Ўтган бир йил ичида у туфайли кўпчилик ишсиз қолди. Кўпгина соҳаларда компаниялар ишчиларни қисқартиришига тўгри келди. Aммо айрим соҳаларда бунинг аксини кўришимиз мумкин. Масалан, IT соҳасида иш ўринлари кўпайиб кетди. Кўпчилик янги касбни эгаллашни хоҳлади, айниқса, масофадан туриб ишлаш ва инқироз пайтида даромадни тежашга имкон берадиган касбларни.

Синов устаси (маҳсулотларни синовдан ўтказувчи мутахассис)

IT соҳасида оз вақт ичида ўз жойингизни топишнинг энг осон усули бу синов устаси касбини эгаллашдир. Бй касб эгаси турли дастурлар ва иловалардаги хатолар ва носозликларни текшириш билан шуғулланади. Техник маълумот бўлмаса ҳам, синов устаси, синовчи (тестер) бўлишни ўрганиш осон деб ҳисобланади. Шуни ёдда тутиш керакки, дастлаб катта иш ҳақи бўлмайди. Aммо сиз доимий равишда ўсиб боришингиз мумкин, IT соҳасида кўплаб иш ўринлари мавжуд, шу жумладан уйда ишлаш имконияти билан. 

Сиз томондан керак бўладиган нарсалар – компютер ва ундан ишончли фойдаланувчи кўникмалари. Техник маълумотингиз бўлса, бу сиз учун катта афзалликдир, чунки усиз ўқиш бироз қийинроқ кечади ва ишингиздан завқ олмаслигингиз ҳам мумкин.  

Синовчининг вазифаси - хатоларни қидириш, ишлаб чиқувчилар томонидан яратилган модулни бузадиган нарсаларни қидириб топиш. Aгар сиз нарсаларни бузишни ва уларни қисмларга ажратишни яхши кўрсангиз, улар қандай ишлашини, нима яхши ишламаётганини кўришни истасангиз, унда бу касб сизга ёқади. Синов усталари кўпинча компанияларнинг ислаб чиқиш бўлимларида ишлайди. Бироқ, фриланс бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имконияти ҳам мавжуд: мижозлар маҳсулотларни юклайдиган сайтлар мавжуд бўлиб, у эрдаги хатоларни топиш учун улар пул тўлайдилар. 

Фронтенд-ишлаб чиқувчи 

IT соҳасида оз вақт ичида ўз жойингизни топишнинг яна бир осон усулидир. Бироз мураккаброқ. Фронтенд-ишлаб чиқувчилар маҳсулотнинг ташқи қисмини - дастур ёки веб-сайтни яратадилар. Улар дастурлашни ўрганишади (синов усталарига бунга эҳтиёж йўқ). Ушбу касб эгалари синов усталарига қараганда кўпроқ маош олишади.

Видео муҳаррир 

 Видео - тез суратларда оммалашиб бораётган йўналиш. Aлбатта, видео билан ишлаш учун дастурлар анча соддалаштирилди ва ҳозирги кунда ҳар қандай фойдаланувчи видеоларни таҳрирлай олиши мумкин бўлиб қолган. Aммо сифатга бўлган талаб ҳамон сақланиб қолмоқда. Видео муҳаррир касби ишҳонада ҳам уйда ҳам ишлаш имкониятини беради.

Икки-уч ой ичида касб асосларини ўрганишингиз ва дарҳол меҳнат фаолиятингизни бошлашингиз мумкин. Чунки ҳозирда ижтимоий тармоқларнинг ўта оммалишиб бораётгани бу каби мутахассисларга талабни қучайтириб юборган.

Сизга ўқиш ва ишлаш учун катта ҳажмдаги видеоларни таҳрирлаш дастурларини сақлай оладиган компютер керак бўлади ҳолос. 

Веб-дизайнер

Веб-дизайн курси пандемиянинг биринчи тўлқинида талаб ошган бешта курсдан биридир. Ҳали ҳам бу йўналишга талаб ўзгаргани йўқ. Маҳсулот ва веб-дизайн (UX/UX, мобил ва иш столи дастурлари дизайни), интерактив дизайн (UI анимацияси, VR/AR) ва график дизайн энг машҳур курслардир. Aммо олти ой ичида фақат веб-дизайн йўналишини эгаллашингиз мумкин. Бу касб эгалари учун ҳам  профессионал дастурларни сақлай оладиган компютер керак. 

Таргетолог

Ижтимоий тармоқларда рекламаларни йўналтирадиган мутахассислар - таргетологлар. Одамлар фикрича, таргетинг (йўналтириш, тартиблаш) курси – янги касб эгаллаш ва уйда ишлашни бошлашнинг тезкор усули. Aгар сизда якка тартибдаги иш билан шуғулланиш иштиёқи бўлса ёки сиз ўз блогингизни ривожлантиришни ҳохласангиз - бу сиз учун.  

Сўнгги йилларда маркетинг бозорида ижтимоий тармоқларни оммалаштириш бўйича мутахассислар жуда кўпайиб кетган ва улар ўртасидаги рақобат жуда катта. Aммо кичик ва ўрта бизнес сегментида доимий равишда янги кадрлар талаб қилинади. Ижтимоий тармоқлар улар учун маҳсулотларини оммалаштиришга ёрдам берадиган  платформадир.

Киберспорт ўйинлари бойича бошқарувчи 

 Aгар сиз видео ўйинларни яхши кўрсангиз ва бирор янги касб эгаллашни ўйлаётган бўлсангиз, унда киберспорт ўйинлари бўйича бошқарувчи бўлиш ҳақида ўйлаб кўринг. Бу касб эгаларини медиа-менежерлар деб ҳам аташади ва улар контентни этакчи муҳаррир сифатида яратиши ва уни сотувчи сифатида тарғиб қилиши ҳам мумкин. Шундек, киберспорт ўйинлари аудиториясини таҳлил қилади ва маркетинг стратегиясини аниқлайди. Ҳозирги вақтда медиа-менежерлар сони жуда кўп, аммо киберспорт йўналишини тушунадиганлар бармоқ билан саноқли.

Маълумотлар таҳлилчиси

IT соҳасида бирор тажрибага эга бўлмай фаолиятни бошлаш мумкин бўлган йўналиш. Кўпчилик бу соҳа қийин, унга техник маълумоциз кира олиш имкони йўқ деб ўйлайди. Aммо бу ундай эмас, таҳлилчилар базалардаги маълумотларни бизнес вазифалар эчими учун тушунарли натижаларга айлантиришлари керак. Техник база қисқа вақт ичида ўрганилади.

Ўрганишда энг кам вақтни маълумотлар таҳлилчиси (катта маълумотларни таҳлил қилувчи BI-таҳлилчиси) ва маркетолог-таҳлилчи курслари олади. Курс камида олти ойдан этти ойгача давом этади.