Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳамкорлигидаги ImkonLab (UPSHIFT) лойиҳасининг Тошкент вилояти учун финал босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасида ImkonLab деб номланувчи UPSHIFT дастури дунёнинг 34 мамлакатида ўз самарасини бериб келаётган ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий инновациялар дастури ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида сараланган 8 та жамоа ўз ҳудудидаги ижтимоий муаммоларга ечим бўладиган инновацион ғоялар юзасидан беллашди.
Тақдимотлардан сўнг юқори баҳоланган жамоаларга ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 1000 АҚШ доллари қийматида бошланғич молиялаштириш маблағига ҳамда лойиҳасини ҳаётга ва жамиятга тадбиқ этиш учун соҳа мутахассислари кўмагига эга бўлдилар.
ImkonLab лойиҳасининг кейинги манзили Самарқанд вилояти ёшларига қаратилади.