Яшаш манзилингизни киритиш орқали микроҳудудингизга бириктирилган мактабни
онлайн тарзда аниқлаш электрон хизмати - my.maktab.uz платформасида ишлаб чиқилди.
Марҳамат!
1️⃣. my.maktab.uz веб сайтига киринг
2️⃣. Мактабни қидириш бўлимида яшаш манзилингизни киритинг ва қидириш тугмасини босинг
3️⃣. Фарзандингизни 1-синфга қабул бўйича қайси мактабга бириктирилганлигини ҳамда мактабнинг харитада жойлашувини билиб олинг.
1-синфга қабул бўйича батафсил маълумот қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин - https://t.me/RustamKarimjonov/554
Мактаб жойлашуви бўйича харитадаги хатони кўрсангиз изоҳда қолдиринг!