Ҳар йили ТДЮУнинг 5 нафар талабаси Гданск университетида таълим олади

▪️Тошкент давлат юридик университети ва Польша Республикасининг Гданск университети ўртасида “Чет элда ўқиш тўғрисида” ва “Талабалар ва ўқитувчиларнинг академик алмашинуви тўғрисида”ги шартномалар имзоланди.

✔️Ушбу шартномаларга кўра ТДЮУ талабалари ва ўқитувчилари Гданск университетида 1 ёки 2 семестр давомида таълим олиши ва тажриба алмашиши мумкин. Ҳужжатларга асосан бир ўқув йилида 5 нафар талаба ва 4 нафар профессор-ўқитувчилар ушбу дастурда ҳеч қандай тўловсиз иштирок этиш имкониятига эга. 

➕ Маълумот учун, Польшанинг Гданск университети ва ТДЮУ ўртасида 2019 йилда ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтга қадар қатор қўшма лойиҳалар, Erasmus дастури доирасида алмашинув ва талабалар академик мобиллик дастурлари амалга ошириб келинмоқда. 

⏩ Бундан ташқари, 2020-2021 ўқув йилида, Гданск университетининг 4 нафар профессор-ўқитувчиси ТДЮУда “Visiting Professor” дастури доирасида тажриба алмашишди.

Манба: ТДЮУ Ахборот хизмати