Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши режалаштирмоқда

Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

Ўзбекистонда абитуриентларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда 1 июнь куни бўлиб ўтган брифингда ДТМ раҳбари Фарход Мирзаев маълум қилди.

Фарход Мирзаевнинг сўзларига кўра, абитуриентлар мактабларда ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра олий ўқув юртларига қабул қилинади.

"Университетларга қабул қилиш тизимини унификация қилиш (ягона тизимга келтириш – таҳр.) тўғрисидаги қарор тегишли органга кўриб чиқиш учун юборилди. Агар қарор қабул қилинадиган бўлса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечамиз ва мактабларда қабул қилинган имтиҳон натижаларига кўра талабаларни университетга қабул қилишни босқичма-босқич жорий қиламиз" - дейди Миразев.

Фарход Мирзаевнинг айтишича, ҳукумат бир қатор хорижий мамлакатлар тажрибасига таяниб, бундай янгиликни қўлламоқчи. Дастлаб мазкур амалиёт тўртта вилоятда, сўнгра республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этилади.