Сингапур таълимини дунёдаги энг яхши таълимга айлантирган 6 та омил
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz


Сингапур Осиёнинг муваффақиятга эришган мамлакатларидан биридир. Мамлакат ривожланмаган ҳолатдан ўзини-ўзи олиб чиқиб, иқтисодиёти ривожланган давлатга айланди. Ушбу саноат инқилоби пайтида мамлакатнинг таълим тизими ҳам четда қолмади. Бугунги кунда Сингапур мактаб тизими дунёдаги энг яхши мактаб тизими ҳисобланади. Ва бу фақат ўрта мактаб билан чекланмаган бўлиб, Сингапур Миллий университети Осиё университетлари орасида энг юқори ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу муваффақиятнинг сирини Сингапур иқтисодиётининг марказида таълим турганлиги билан изоҳлаш мумкин. Халқаро баҳолаш дастури PISA га кўра, энг юқори натижаларга эришган ўқувчилар сингапурлик ҳисобланади. Бундан ташқари, Сингапур математика ва бошқа фанлар бўйича энг юқори рейтингга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади(Финляндия, Канада, Эстония ва Ирландия ҳам бу рейтингда бор). Хўш, нима учун Сингапур мактаб тизими глобал миқёсда энг яхши тизим ҳисобланади?

1. Таълим иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиши ҳисобланади

Буюк Британиядан мустақилликка эришгандан сўнг, Сингапур Европа, Осиё ва Шимолий Aмериканинг энг бой мамлакатларидан ўзиб, дунёдаги етакчи ўринни эгаллади. Чунки давлат таълимни экотизим(жамият билан биргаликда ўзаро таъсир ўтказадиган муҳит, экотизимда таркибий қисмлари ўзаро қонуний боғланган) деб билади. Демак, экотизим ривожланиши учун мактаб тизими биринчи ўринда туриши ёки аксинча бўлиши керак. Шундай қилиб, ислоҳот самарали бўлиши учун одамлар ҳам ўзгаришларга жавоб беришлари, юқоридан пастга қараб бутун тизимни ислоҳ қилиш керак.

Масалан, меритократия (маърифатли авторитаризм) ғояларини илгари сурувчи давлат томонидан молиялаштириладиган умумтаълим тизимидаги ислоҳотлар мамлакатнинг ривожланиш истиқболларига эришишининг асосий сабабларидан биридир. Бундан ташқари, ижодкорлик, янгилик ва умрбод ўрганишни рағбатлантирадиган “Тафаккур мактаблари ўқув юрти” каби таълим ислоҳотлари Сингапур тизимининг дунёда етакчи бўлишига имкон яратди. Бундан ташқари, мактаб тизими ҳам маҳаллий, ҳам халқаро стандартларга жавоб берадиган тарзда доимий равишда ислоҳ қилиб келинмоқда. Ислоҳотларнинг асосий мақсади ўқув жараёнини ўқувчиларнинг қобилиятлари ва қизиқишларига мос равишда шакллантириб, шу билан бирга улардаги мослашувчанлик ва хилма-хилликни таъминлашдир.

2. Таълим ўқув дастури муайян фанларни ўқитишга ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларига қаратилган.

 Сингапурнинг мактаб таълим тизими лойиҳа иши яратиш ва ижодий фикрлашга ундайди. Натижада, машғулотлар ўқувчиларни муайян мавзулар бўйича муаммоларни ҳал қилиш қобилиятлари ва билимлари билан ёндашишларига қаратилган. Ўқув дастурининг мақсади ўқувчиларга реал дунёда муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган амалий билим ва кўникмаларни беришдан иборатдир.

Сингапур ҳукумати кўпроқ ўқувчиларнинг амалий фаолияти ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун мактаб таълим тизимини доимий равишда қайта кўриб чиқади ва такомиллаштиради. Масалан, 2017 йилда ўқувчиларда академик қатъият туфайли стресс ва психологик муаммолар кўрсаткичи ошгани аниқланди. Бунга жавобан, таълим муассасалари ўқувчи-талабаларнинг босимини юмшатиш учун имтиҳонларда энг яхши натижаларни эълон қилиш рўйхатини тўхтатдилар. Бундан ташқари, мамлакатда ўқитувчиларни таълимда миқдорга эмас, сифатга эътибор қаратишга ундайдиган “Less Teach, Learn Learn” стратегияси жорий этилди.

3. Ўтказувчанлик маданияти

Сингапурда ота-оналар фарзандларининг таълим олишида асосий рол ўйнайдилар. Ва яна барча болалар бир хил даражада ақлли деб ҳисобланади. Бунинг маъноси шундаки, сингапурлик ота-оналар учун мерос бўлиб ўтган қобилиятлардан кўра , боланинг ўз ҳаракати кўпроқ мақталади. Ўқувчилар ҳам ўзларининг муваффақияти ва стратегик фикрлашларини амалиётда қўллай олиш билан ота-оналарига жавоб қайтаришади. Шундай қилиб, дарс соатларида ёки таътил пайтида ота оналар фарзандларини қўшимча дарсларга ёздирсалар ҳам ўқишда муваффақиятга эришиш бутунлай боланинг вазифаси ҳисобланади.

Таълим вазирлиги мактабларда ўқитиладиган қадриятларнинг мустаҳкамланиши учун ота-оналар фаоллигини кўрсатиб ўтади. Ҳар бир мактабда ота-оналарни қўллаб қувватлаш гуруҳи (ПСЖ) мавжуд бўлиб, йилига 2-марта йиғилиш ўтказади. Ота-оналарнинг мактаб фаолиятида иштирокини рағбатлантириш учун платформалар мавжуд.

4. Ҳисоб бериладиган тизимлар

Ҳар қандай биринчи даражали мактаб тизими яхши етакчига эга бўлиши ва уни профессионал қобилиятли жамоа қўллаб-қувватлаши керак. Сингапур таълим тизимининг муҳим таркибий қисми бу ўқитувчилардир. Сингапур ўқитувчиларига сезиларли даражада сармоя ажратди, бу эса ўқитувчиликка энг яхши битирувчиларини жалб қилди ва ўқитувчилик касбининг мавқейи ва обрўсини оширди. Мамлакатдаги барча ўқитувчиларни тайёрлайдиган ягона институт бўлган Миллий таълим институти (NIE) юқори сифатли ишчи гуруҳини яратишда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Институт дарс сифат назорати ва барча битирувчи янги ўқитувчилар 21 аср рақамли таълим асридаги синф хонасида ишлай олишларига кафолат беради. Институт тинимсиз изланишда ва ўзининг “21-аср учун ўқитувчилар” ўқитиш моделига асос солган.

5. Таълимнинг мақсадлари

Сингапур мактаблари тизимининг ўзига хос хусусиятлари орасида таълим аниқ ифода этилиши ва таълимнинг керакли натижаларини аниқлаш ажралиб туради. Ушбу асос Миллий ўқув дастурларини яратиш, ўқитувчиларнинг юқори даражадаги тайёргарлигини ва уларнинг педагогик малакасини оширишни таъминлашни осонлаштиради, миллий таълим нуқтайи назаридан келиб чиққан ҳолда консепсия ва амалга ошириш ўртасидаги боғлиқликни таъминлайди.

6. Дифференсиялаштирилган таълим босқичлари

Сингапурнинг таълим тизими ўқувчиларга турли хил ўқитиш профилларидан фойдаланган ҳолда турли хил қарашлар ва имтиёзларни тақдим этишга мўлжалланган. Сингапурнинг амалдаги вазири Тарман Шанмугаратнамнинг таъкидлашича, таълим “мукаммалликни сақлаб қолиш ва барча ёшларни ўз илҳомларини топишга ва иложи борича кўтарилишга” ундашга қаратилган.

6 ёшдан болалар бошланғич мактабга борадилар, 14-15 ёшгача ўрта мактабга ўтадилар. Сўнгра, улар 2 касб-ҳунар таълими йўли, яъни политехника ёки коллежлардан бирини танлашади, бу иккала йўналиш ҳам кейинчалик университет таълимига олиб боради.

Ушбу табақалаштирилган таълим босқичлари ҳар бир талабанинг ҳар хил ўрганиш хусусияти борлигини ва уларнинг кучли томонларини қабул қилади. Таълим босқичлари ҳар бир ўқувчини ўз тезлигида энг яхши натижаларга эришишга ундаш учун таълим имкониятларини тарғиб қилиш учун ишлаб чиқилган. Бу эса барча талабалар катта ҳаётга кирганларида тенг имкониятларга эга бўлишларини таъминлайди.

Сингапурнинг таълим тизими дунё миқёсидаги таълим юлдузидир. Бу авваламбор, мамлакатнинг таълимга биринчи даражада қараши ва аҳолисининг маданияти туфайли. Дунё ҳали Сингапур таълим тизимидан таълим соҳасини такомиллаштириш учун кўп нарсаларни ўрганиши мумкин.