Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги
“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4910-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан 2021 йил 8 майда тасдиқланган “Академик лицейлар учун икки йиллик тизимга мослаштирилган ҳамда ўқувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга қаратилган таълим ва фан дастурлари асосида ўқув адабиётлари – дарсликлар, ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан академик лицейлар учун икки йиллик таълим тизимига мослаштирилган ҳамда ўқувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурлари асосида таълим йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган қуйидаги фанлардан дарсликлар ва муқобил ўқув адабиётларини яратиш бўйича муаллифлар таркиби танлови ўтказилади:
- Она тили;
- Адабиёт;
- Рус тили (рус гуруҳларида);
- Литература (рус гуруҳларида);
- Қорақалпоқ тили;
- Қорақалпоқ адабиёти;
- Хорижий тиллар (асосий хорижий тил: инглиз тили, немис тили, француз тили);
- Хорижий тиллар (иккинчи хорижий тил: инглиз тили, немис тили, француз тили);
- Шарқ тиллари (асосий шарқ тили: араб тили, форс тили, ҳиндий тили, корейс тили, турк тили, хитой тили, япон тили);
- Шарқ тиллари (иккинчи хорижий тил: араб тили, форс тили, ҳиндий тили, корейс тили, турк тили, хитой тили, япон тили);
- Ўзбекистон тарихи;
- Жаҳон тарихи;
- История Узбекистана;
- Всемирная история;
- Алгебра;
- Геометрия;
- Алгебра (рус гуруҳларида);
- Геометрия (рус гуруҳларида);
- Физика (механика ва молекуляр физика, электродинамика асослари, оптика ва атом физикаси);
- Физика (рус гуруҳларида) (механика ва молекуляр физика, электродинамика асослари, оптика ва атом физикаси);
- Кимё (умумий кимё, анорганик кимё, органик кимё);
- Кимё (рус гуруҳларида) (умумий кимё, анорганик кимё, органик кимё);
- Биология;
- Биология (рус гуруҳларида);
- География;
- География (рус гуруҳларида);
- Расм (ранг-тасвир);
- Расм (рус гуруҳларида) (ранг-тасвир);
- Чизмачилик (композиция);
- Чизмачилик (рус гуруҳларида) (композиция).
Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (ёки муаллифлар жамоаси) томонидан қуйидаги ҳужжатлардан иборат таклифлар танлов комиссиясига тақдим этилади:
а) иштирок этиш учун буюртманома;
б) қатнашчининг сўровномаси;
в) ўқув адабиёти концепцияси (0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
г) ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача);
д) битта бобнинг намуна матни.
Танловда иштирок этиш учун тайёрланган таклифлар жорий йилнинг 20 май кунидан бошлаб, 10 июнь кунига қадар вазирликнинг “Замонавий ўқув ва услубий адабиётлар яратишни ташкил этиш бўлими”га асл нусхада, А4 конвертга солиб, жилдида таълим муассасаси номи, муаллифлар Ф.И.Ш. ёзилган ҳолда, электрон шакли kitob@edu.uz электрон почта манзилига юборилади.
1-илова Танловни ўтказиш тартиби
Manba: Axborot xizmati