“Илҳом” мукофоти республика танлови ғолиблари тақдирланди

“Илҳом” мукофоти республика танловининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

✔️ Танловнинг асосий босқичи иштирокчиларини баҳолаш натижалари бўйича Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра ғолиблар аниқланди:

1-ўрин – Маликов Акром Абдуҳамидович – Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти;

2-ўрин – Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ижодий жамоаси;

3-ўрин – Шерматов Қобилжон Отақўзи ўғли – Фарғона давлат университети 3-босқич талабаси;

3-ўрин – Палимбетова Малика Жанабаевна – Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиёти кафедраси таянч докторанти.

✔️ Танловда юқори натижаларга эришган қуйидаги иштирокчилар рағбатлантирувчи мукофотларга муносиб деб топилди:

1. Отабоев Акбар Иноятович – Урганч давлат университети талабаси;
2. Қаҳҳарова Мадина Музаффаровна – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси;
3. Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси;
4. Низомов Фарход Мусо ўғли – Навоий давлат педагогика институти талабаси;
5. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ниҳол” талабалар театр студиясининг ижодий жамоаси;
6. Жамалова Хонзодахон Шахабиддин қизи – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси.

 

Танлов ғолиблари махсус диплом ва статуэткалар билан биргаликда:

? 1-ўрин учун — «Spark» енгил автомобили;
? 2-ўрин учун — 30 млн. сўм;
? 3-ўрин учун — 15 млн. сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.