ОТМга киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусида битирувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Халқ таълими вазирлиги олий таълим муассасаларига киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари учун очиқ мулоқот ўтказди. 
Очиқ мулоқот Халқ таълими Вазирлигининг Facebook саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиб, унда 8 мингдан ортиқ мактаб битирувчилар ва уларнинг ота-оналари, умумтаълим мактаб директорлари, битирувчи синф раҳбарлари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Гвардияси ҳамда улар тасарруфидаги олий таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этиб, қабул жараёнлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтдилар. 

Шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ тушунтириш берилди.

Очиқ мулоқотни ушбу ҳавола орқали 06:05 дақиқасидан томоша қилиш мумкин.