МAТЕМAТИКA, КИМЁ ВA БИОЛОГИЯ ФAНЛAРИ БЎЙИЧA ФAН ОЛИМПИAДAСИНИНГ РЕСПУБЛИКA БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛAРИ AНИҚЛAНДИ
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

6-7-май кунлари Бухоро вилоятида бўлиб ўтган фан олимпиадаларининг республика босқичи якунланди.

Икки кун давом этган беллашувлар жараёнида олимпиаданинг вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 101 нафар 11-синф ўқувчилари 2 турда ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг билимлари одилона баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра,

математика фани бўйича Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Севара Остонова,

кимё фани бўйича Бухоро шаҳридаги 35-мактаб ўқувчиси Фирдавс Собиров,

биология фани бўйича Жиззах вилоятидаги академик лицей ўқувчиси Ҳумоюн Норбековлар ғолибликни қўлга киритишди.

 

Бугун, 7 май куни Бухоро шаҳридаги машҳур Лаби Ҳовуз мажмуасида жойлашган Нодир Девонбеги мадрасасида мазкур олимпиада ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти раҳбари Умид Раҳмонов, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев ва Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафаевалар иштирок этдилар.

 

Тадбирда ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Олимпиаданинг барча иштирокчиларига махсус сертификатлар топширилди.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати