Математика, кимё ва биология фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичига старт берилди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

?Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Бухоро вилоятида математика, кимё ва биология бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтади.

?Бугун, 6 май куни Бухоро шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида мазкур олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди ва олимпиаданинг 1 тури бошланди.

?Олимпиадада жами 101 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Математика фанидан 33 нафар, Кимё фанидан 27 нафар, Биология фанидан 41 нафар ўқувчилар учун Бухоро вилоятида ётоқхона ҳамда олимпиада ўтказиладиган кунлари овқатланиш ва барча шарт шароитлар яратилган.

?Барча иштирокчилар маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилиши режалаштирилган.

?Олимпиаданинг шаффоф ҳамда адолатни ўтишини таъминлаш мақсадида жараён кузатув камералари билан жиҳозланган залда ташкил қилинган.