Республика таълим маркази "Бўлим бошлиғи" лавозимларига тўлиқ бандлик асосида ишга таклиф қилади.
Йўналишлар:
?“Филология ва чет тилларини ўқитишни ривожлантириш бўлими”
?“Дарслик яратиш технологияларини ривожлантириш бўлими”
?“Махсус педагогика бўлими”
?“Стандарт ва баҳолаш бўлими”
?“Ижтимоий фанлар, ижодий кўникмаларни ривожлантириш бўлими”
?“Таълимда рақамли ресурсларни жорий этиш бўлими”
?“Халқаро алоқалар бўлими”
?“Матбуот хизмати”
Ишга қабул қилишда инобатга олинади:
- Фаолият йўналишига мос келувчи камида магистр ёки фаолият йўналишига мос келувчи соҳада беш йилдан кам бўлмаган иш стажи;
- Хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
- Ўз йўналишида халқаро нашрда илмий мақолалари чоп этилган бўлиши.
Номзодлардан резюмеларни 2021 йилнинг 26 апрель санасига қадар rtmvshrjobs@gmail.com почтаси орқали юбориш сўралади.
Тўлиқ маълумот учун: 246-18-05